“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори устида СамДАҚИда маданий-маърифий ва амалий тадбирлар ўтказилди

Маълумки сентябрь ойи Ўзбекистон ҳалқи учун энг қувончли ва залворли байрамни ўзида мужассам этган кундан бошланади. “2019 йил – фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” ҳамда 1 сентябрь- Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллиги  мунособати билан Самарқанд давлат архитектура қурилиш институт ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан факультетларда  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий ва амалий тадбирлар ташкил этилди.Ушбу тадбирлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат, эзгулик, савоб каби тушунчаларни ўзида мужассам этган ҳолда қуйидаги босқичларда амалга оширилди:

  • -фан тараққиётига ўз фаолиятлари билан ҳисса қўшган- институтда 45 йилдан ортиқ фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда ҳам самарали ишлашни давом эттираётган профессор–ўқитувчиларни фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.
  • Кўп йиллар институтда ишлаб ҳозирги вақтда нафақада бўлган профессор- ўқитувчилар ва ходимларнинг ҳол – аҳволидан хабар олинди.
  • Олти нафар профессор — ўқитувчи ва ходимларнинг 1 синфга борадиган болаларига ўқув қуроллари олиб берилди.
  • 20 та профессор — ўқитувчи ва ходимларга бир минимал иш хаки (223000 ) сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, 2019 йил 10-11 сентябрь (эркаклар ўртасида), 12-13 сентябрь (аёллар ўртасида) кунлари институт спорт залида профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ўртасида волейбол спорт мусобақалари ташкил қилинди. Мусобақалар ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда “Касб таълими ва жисмоний тарбия” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда ташкил қилиниб, кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мусобақада “Қурилиш”, “Қурилишни бошқариш”, “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши”, “Архитектура” факультетлари ҳамда ректорат ходимлари жамоаларидан жами 80га яқин профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар иштирок этишди.

Мусобақа натижаларига кўра ўринлар қуйидагича аниқланди:

ЭРКАКЛАР

I-ўрин  “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши” факультети

II-ўрин “Қурилишни бошқариш” факультети

АЁЛЛАР

I-ўрин  “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши” факультети

II-ўрин “Архитектура” факультети

Ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан I ва II-ўринларни олган жамоа аъзоларига кубоклар ва махсус совғалар топширилди. Ушбу тадбирлар меҳнат жамоаларини жипслаштириш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг спорт соҳасига бўлган қизиқишларини орттириб, янги жамоалар тузиш ҳақида аҳдлашишларига сабаб бўлди.

 

Print Friendly, PDF & Email