Ҳар бир корхона ташкилот муассасаларда тузилган жамоа шартномалари бандларини бажариш белгиланган бўлиб, улардан бири ходимларга юбилей саналари муносабати билан совғалар топширишдир.
Шу муносабат билан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги Самарқанд автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини оширишда касаба уюшмаларининг иштирокини янада кучайтириш борасида бир қатор ишлар амлга оширилиб келинмоқда.
Куни кеча коллежда узоқ йиллардан буён самарали меҳнат килиб келаётган, бугунги кунда қутлуғ 60 ёшини қаршилаган Қаюмов Жумабой акага коллеж касаба уюшмаси томонидан эсталик совғалари топширилиб, зар тўн кийдирилди.
Коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳусниддин Исоқулов сўз олиб, Ж.Қаюмовни муборак 60 ёш билан бутун коллеж ходимлари ва касаба уюшмалари номидан табриклаб, -Юртимизда ҳозирги кунда ҳар бир соҳа вакиллари 7 ёшдан 70 ёшгача касаба уюшмаларининг эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, коллеж касаба уюшмаси томонидан жамоада самарали меҳнат қилиб келаётган фахрийлар М.Рахимов ва С.Файзиевларга кириб келаётган янги йил муносабати билан эсталик совғалари топширилиб, ҳеч ким касаба уюшмалари эътиборидан четда қолмаслиги яна бир бор исботини топди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: