Фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Янги йил байрами арафасида Наманган вилояти транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш  индустрияси ходимлари ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўп йиллар давомида касаба уюшмалари тизимида фаолият олиб бориб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган пенсионерлар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, меҳнат фахрийси Пайзулло Паязов, Эркинжон Қамбаров, Рахимжон Арисланов, Муҳаббат Ахундадаева ва Мухаммаджон Охуновлар хонадонига ташриф буюриб, кексалар дуолари олинди.

Шунингдек, марҳум Владимир Ланковнинг турмуш ўртоғи Ирина Павловнанинг ҳам ҳузурида бўлиб, байрам ҳадялари улашилди.

Print Friendly, PDF & Email