1 октябрь – Халкаро кексалар куни

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 30 сентябрдаги БМ-06/1217-сонли хат ижросини таъминлаш хамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги A/RES/45/106-сон резолюцияси билан  «1 октябрь – Халкаро кексалар куни” деб элон килингани муносабати билан мамлакатимизда ушбу кунни кенг нишонлаш максадида октябрь ойининг биринчи хафтаси “Кексалар хафталиги” этиб белгиланди.

Хафталик  давомида меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилди.

“Кексалар хафталиги” доирасида тармоқ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар  хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлаш баҳонасида ҳолларидан хабар  олдилар. Таълим муассасаларида устозлар куни муносабати билан фахрий устозлар таклиф  этилиб улар учун байрам тадбирлари ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email