Самарқандда “Оммавий юриш” марафони ўтказилди

Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Соғлом турмуш тарзини танлаймиз” шиори остида оммавий юриш ўтказилди.

Эрта тонгдан бошланган марафон Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олдидан бошланиб, Бўстонсарой ва Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионигача давом этди.

12 мингдан ортиқ Самарқандлик иштирокчилар “Динамо” эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.

Ўтказилган оммавий юриш марафонида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари, шунингдек Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти профессор ўқитувчиларидан 300  нафардан ортиғи ҳам фаол иштирок этдилар.

Зеро спорт – саломатлигингиз гаровидир!

Print Friendly, PDF & Email