Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти – “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” касаба уюшмаси қўмитасининг II-умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов, транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Феруза Эрматова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юрист-консальтинги Мавлонбек Зарипов, корхона раҳбари Абдулбоки Иззатулаевлар иштирок этишди. Шунингдек, корхона ишчи-ходимлари ҳамда ташкилот умумий йиғилишга сайланган 55 нафар делегатлар иштирок этди.
Конференцияга Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов раислик қилди.
Аввало, сўз олган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юрист-консальтинги Мавлонбек Зарипов йиғилганларга 2020 йил 31 январ куни “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида тушунтиришлар берди.
Шундан сўнг кун тартибига 1- масала юзасидан корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мамиржон Назиралиевнинг “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида”ги маърузаси ҳамда навбатдаги 2-масала бўйича тафтиш комиссияси раиси Абдурахим Қориевларнинг маърузалари тингланди.
Маърузадан сўнг корхона директор ўринбосари Ғайратжон Хусанов корхона ғазначиси Лутфулло Хожиев, корхона бош мухандиси Шерқўзи Ҳайдаров, корхона бош ҳисобчиси Ғофуржон Олимов, корхона иқтисодчиси Қурбонали Пахриддинов каби иштирокчилар музокара учун сўз чиқдилар.
Музокараларда сўзга чиққанлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган давр мобайнидаги фаолиятини қониқарли деб топиш ҳақида таклифлар киритилди.
Таклиф овозга қўйилди ва “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил февралидан 2020 йил февралигача бўлган ҳисобот давридаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди.
Шунингдек, “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлаш таклифи киритилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Биринчи ва иккинчи масалалар бўйича қарор лойиҳасини асос учун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилди ва бир овоздан қабул қилинди.
Кун тартибидаги сайловлар масаласини кўриб чиқишдан авввал сайловларни ўтказиш шакли бўйича таклиф киритилди ва бир овоздан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишга қарор қилинди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” касаба уюшма қўмитаси таркибига 5 нафар номзодлар сайланди.
Кун тартибидаги тармоқ “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси” касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала бўйича делегатлар томонидан вилоят касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Назиралиев Мамиржон Мукимович номзоди таклиф этилди ва овозга қўйилди.
Овоз бериш натижаларига кўра Назиралиев Мамиржон Мукимович бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.
Конфенецияда навбатдаги масалалар галма-гал овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Унга кўра, тафтиш комиссияси таркиби 3 киши сайланди ва тафтиш комиссияси раиси этиб Абурахим Қориев номзоди сайланди. Шундан сўнг навбатдаги масала транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси IV-умумий йиғилишига 3 нафар номзод сайланди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалаларнинг барчаси кўриб чиқилганлиги ҳамда муҳокама этилганлиги, шунингдек, ҳисобот давридаги фаолият сарҳисоб қилиниб, вазифалар белгилаб олинганлиги, шу билан бирга иштирокчиларда ҳисобот-сайлов конференциясини олиб бориш бўйича ҳеч қандай эътирозлар йўқлиги боис ҳисобот-сайлов конференцияси ёпиқ деб эълон қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: