Шерабод йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси хамда Шерабод транспорт ва алоқа касб хунар коллежи меҳнат жамоаларида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остидаги Форумининг аҳамияти, тасдиқланган Кўмаклашиш дастури мазмун-моҳияти, дастур ижросини таъминлашда касаба уюшмаси олдида турган вазифаларга бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.
Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилганини таъкидлади. Бу, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши ва ўз истеъдодини намоён этиши учун кенг имконият яратиб, ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга кўтарди.
Давра сухбати мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшлар иштирокини янада ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида “Фидойинг бўлгаймиз сени,Ўзбекистон” деган эзгу ғояни мужассам этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзудаги маънавият соати ўтказилиб давра суҳбати учун тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.
Ўтказилган давра суҳбатида навқирон авлодда ватанпарварлик, юртга садоқат, мардлик, миллий ғурур туйғуларини кучайтириш, бугунги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш лозимлиги таъкидланди. Бу каби давра сухбати фаол ва ташаббускор ёшларни Ватанимиз равнақи йўлида ўз салоҳиятини тўла намоён этишга ундайди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: