Йўл ҳаракатини хавфсизлиги таъминлаши, кўнгилсиз воқеалар ва транспорт йўл ходисаларини олдини олишда тармоқ транспорт корхоналарида фаолият юритаётган хайдовчи ходимларнинг малакасини ва маҳорати катта ахамиятга эга. Шу муносабатда Бухоро вилоятида 2015 йилда ташкил этилган “Шофиркон Техник автоустоз” ўқув автоустоз ўқув корхонасининг фаолияти катта ахамиятга эга бўлмоқда. Корхона йўл харакати қоида ва талабларига тўла-тўкис амал қилиш, автомобилларни техник соз холатда сақлаш, йўл харкати хавфсизлиги қоидаларини мукаммал ўргатиш борасида ўзига хос ўқув услублари ва тажрибаси билан ютуқларга эришмоқда. “Транспорт ҳайдовчиларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш учун корхонамизда мукаммал шароит яратилган” –дейди корхона рахбари Ғафур Хафизов. Корхонада ўқув хоналари, тажриба майдонлари замон талабларига мос равишда жихозланган бўлиб ўқув жараёнларини олиб боришдаги қулайликлар тармоқ корхона ва ташкилотларнинг хайдовчи ходимларининг билимларини мустахкамлашда самара бермоқда.
Корхона ходимларига жамоа шартномалари орқали белгиланган имтиёз ва кафолатлар эса уларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндошишларига, ўз тингловчиларига транспорт сохасининг ўзига хос усул ва услубларини ўргатишларида муносиб ўрин эгаллаган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: