“Аёллари қадр топган юрт”

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар режасига асосан тасаруффидаги бошланғич ташкилотларда 8 Март — Халқаро  хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” номли  маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Хусусан, вилоят бирлашган қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйи ҳамкорликда “Меҳр кўнгилга йўл” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди

Тадбир давомида “Саховат” уйида яшовчилар учун байрам дастурхони тузалиб, тармоқ тизимидаги архитектура қурилиш институти ёшларидан ташкил топган ҳаваскор ёшлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Бирлашган қўмита томонидан онахон ва опахонлар учун байрам совғалари ва гуллар тақдим этилди.

Чора-тадбирлар режасига кўра, тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот муассасалар иш берувчилари ва бошланғич касаба уюшмалари томонидан байрам арафасида пенсионер, якка-ёлғиз ва ногирон хотин қизлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари тақдим этилиб, меҳнат жамоаларида “Аёллари қадр топган юрт” мавзусида маънавий-маънавий ва спорт тадбирлари ўтказилиб, хотин-қизлар маънавий ва моддий рағбатлантирилди.

Хусусан, тармоқ тизимидаги Самарқанд шаҳар транспорт ва коммунал хўжалик касаб ҳунар коллежида ёш педагог хотин-қизлар ўртасида “Нафосат-2018” кўрик-танлови, Пахтачи автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежи педагог хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилиб, ҳолиблар муносиб тақдирланди.

Архитектура ва қурилиш институти бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан институтда кўп йиллар самарали меҳнат қилган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган 28 нафар аёл профессор-ўқитувчи ва ходималарга 560000 сўмга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Институт маъмурияти, маънавият ва маърифат бўлими, институт касаба уюшмалари қўмитаси, институт хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида 8-Март–“Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирнинг бадиий қисмида институтнинг “Улуғбек юлдузлари” ансамблининг ҳонандалари, раққоса қизлари ҳамда “Ёшлар иттифоқи”  бошланғич ташкилоти қошидаги “Қувноқлар ва зукколар” терма жамоалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари институт хотин-қизларининг кайфиятига бир олам қувонч улашди. Тадбир юқори савияда ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Шунингдек, байрам арафасида тармоқ ташкилотларида 300 дан ортиқ Хотин-қизлар, улар фарзандларининг Бухоро, Нурота шаҳарлари ва вилоят ҳудудидаги қадамжоларга зиёратлари уюштирилди

 

 

Print Friendly, PDF & Email