Юртимиз истиқлолни қўлга киритгач, аёллар спорти ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, қизларимиз бўлғуси оналар ҳаётида жисмоний тарбияни кундалик машғулотлар сирасига киритиш, улар ўртасида спортни ва у орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Шундай мусобақалардан бири Хазарбоғ кишлок хужалик касб хунар коллежи спорт мажмуасида бўлибўтди.
Хамкор ташкилотлар ташаббуси билан «Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида ўтказилган мазкур спорт тадбирида коллежда меҳнат қилаётган 64 нафар хотин-қиз спортнинг 5 тури: гимнастика, мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича ўзаро куч синашди.
Спорт — тинчлик ва дўстлик элчиси. Шу сабаб аёллар тадбирда барча ғолиб бўлди. Ҳар бир жамоага махсус совринлар, эсдалик совғалари топширилди. Асосий мақсад аёлларимизни спорт ва жисмоний тарбияга янада кенгроқ жалб этишга қаратилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: