Аёлни қадрлаш – миллатни қадрлаш!

Ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ўзгача кутиб олинади. Бу йил ҳам ушбу айём муносабати билан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда самарали фаолият юритаётган ва соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, уларни оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўладиган меҳнат фахрийларини шарафлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш  мақсадида “Аёлни қадрлаш-миллатни қадрлаш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 23 нафар тармоқ тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий аёллар ва хозирда ўз жамоаларида самарали меҳнат қилиб келаётган фаол хотин-қизлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган барча хотин-қизлар мустақил диёрда бениҳоя қадрланаётганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди. Дарҳақиқат жамиятимизда аёлларнинг тутган ўрни ниҳоятда беқиёсдир, шу боисдан ҳам уларни қанчалик эъзозу-этироф қилсак арзийди. Тадбир сунгида хотин-қизларга бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email