Андижон вилоятида Апрель ойини «Саломатлик ва спорт ойлиги» деб эълон қилинганлиги муносабати билан аҳоли ўртасида саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй – ҳаракатлар янада куч олди.
Шу мақсадда, Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан Андижон олимпиада захиралари коллежининг сув ҳавзасида ишчилар ўртасида сузиш бўйича соғломлаштириш соати ўтказилди. Унда бошқарманинг туман корхоналари ишчи ходимлари иштирок этишди. Бу каби спорт машғулотлари инсон организмига ёд бўлган ҳар қандай зарарли вируслар, касалликларга чалинишнинг олдини олибгина қолмай, балки, иммунитет тизимини оширишга хизмат қилади. Бошқарма томонидан мана шундай саломатлик соатлари ҳар куни ўтказилиб бориши кўзда тутилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: