Тошкент шахрига саёхат уюштирилди

Жиззах вилояти АЙҲББ касаба уюшма қўмитасининг  “Ўзбекистон Республикаси Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич  Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ.си тизимидаги Ш.Рашидов тумани йўллардан фойдаланиш  унитар  корхонасида ишловчи   30 нафар ишчи-хизматчилари — касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари, Меҳнат Фахрийлари  2018 йил 3 февраль  куни  Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди. Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчилар дастлаб Ислом Каримов номидаги  илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига,  пойтахт вилоятидаги  “Занги ота”  зиёратгоҳини зиёратга,  сўнгра   “Минор” масжиди,  Истиқлол  санъат саройи, Бунёдкор спорт мажмуасини, Ғафур Ғулом  номидаги маданий истироҳат боғи , Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбонида ҳам бўлдилар. Давлатимиз биринчи рахбари И.Каримовнинг ташаббуси билан бунёд этилган муҳташам кошона – ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ни ҳам томоша қилдилар. Тошкент шаҳрида қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳадаги кўприк билан яқиндан танишдилар.  Саёҳат давомида улар  пойтахтимизнинг  диққатга сазовор жойларини  томоша қилишар экан, Тошкентнинг истиқлол йилларида  қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди. Бир  кун давом этган саёҳат чоғида нафақат гўзал Тошкентнинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий мерос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олди.Сўнгра шаҳардаги дунёга машҳур асору атикалар, тарихий обидаларни кўздан кечирдилар.Тошкентда мислсиз  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари  амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад кўтарганини яқиндан кўрдилар. Тошкент шахрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва истиқлол йилларида қурилган маҳобатли бинолар саёҳатчиларда  олам-олам таассурот қолдирдива улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди.

Print Friendly, PDF & Email