Янги йил тадбири

Наманган вилояти транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бошлағич касаба уюшма ташкилоти – Наманган вилояти транспорт бошқармасида Янги йил байрами тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Барча вилоятдаги транспорт ташкилотларидан 156 нафар иштирок этган қатнашчиларга дастурхон безатилиб, куй ва қўшиқлар намойиш этилди.

Байрам давомида бошқарма бошлиғи Алишер Абдулходиев 2019 йилда ғаллачиликда фаол иштирок этган ташкилотларга, шунингдек йил давомида ўзининг меҳнати билан бошқаларга ўрнак бўлган бир қатор ходимларга ҳамда ходимлар ўртасидан ўтказилган мини футбол спорт мусобқаси ғолибларига касаба уюшмаси томонидан ташкилланган ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

— Бизни меҳнатимизни қадрлаган ташкилотчиларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман, — дейди “Янгиқўрғон транс сервис” МЧЖ раҳбари Азимжон ака Аббосов.

 

Print Friendly, PDF & Email