Танлов иштирокчилари тақдирланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилган “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг Қашқадарё вилоят босқичида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимида 1-ўринни эгаллагаништирокчилар танловнинг республика босқичида ҳам иштирок этишиб фахрли ўринларга эга бўлишди. Жумладан, тармоқ вилоят касаба уюшмаси тизимидаги Ғузор қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи иш берувчиси Каримов Элдор “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловининг республика босқичида 3-ўринни эгаллаган бўлса, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича ўтказилган танловнинг республика босқичида 2-сонли махсус механизациялашган кучма жамланма касаба уюшма қўмитаси 3-ўрин ғолиби бўлди. Мазкур танлов иштирокчиларига тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган махсус диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email