Янгиобод ТЙФУК жамоасининг “Зомин” туристик — рекреацион зонасига уюштирган саёхати

Янгиобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 16 нафар ходимлари 2021 йил 18 июнь куни корхона директори ва корхона касаба уюшмаси раисининг ташаббуси билан “Зомин” туристик —  рекреацион зонасига саёхат ташкил қилинди. “Зомин” туристик — рекреацион зонаси бўйлаб саёхат давомида “Шаршара”,Суффа платоси”, “Шербулоқ” булоғи, “Минг ёшли арча” ва бошқа дам олиш масканлари бўйлаб сайр қилишди.

Тоғ сўқмоқлари бўйлаб кўтарилиш ва тушиш орқали йўл қурувчилари жисмонан бақувват ва соғлом эканлигини исботладилар. Ёзнинг жазирама кунларида хам харорати 30° дан ошмайдиган сўлим Зомин табиатига саёхат уюштириш давомида тоза хаво ва зилол сувдан бахраманд бўлган ходимлар юртимизнинг гўзаллигини, табиатининг бетакрор эканлигини яна бир бор хис қилдилар ва фахрландилар.  Ушбу саёхатдан йўл қурилиш жамоаси куч ва энергияга тўлиб, ишга ғайрат тўплаб қайтдилар.

 

 

                                           

                             

Print Friendly, PDF & Email