«Ёшлар — келажак бунёдкори»

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Яқинда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди.

– Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деди Президент.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди.

Глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир.

Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувларидан руҳланган ҳолда касаба уюшмалари тизимида ишлаётган ходимлар ҳам таълим муассасаларида таълим олаётган ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар билан учрашувлар ўтказиши анъанага айланди.

Жумладан, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси томонидан ҳам ишлаб чиқилган режага асосан ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Шундай учрашувлардан бири, жорий йилнинг 22 январ куни тармоқ тизимидаги Иштихон қурилиш ва коммунал хўжалик касб ҳунар коллежи ёшлари билан ўтказилди.

            Бугунги кунда коллежда 170 нафар битирувчи талабалар таҳсил олаётган бўлиб, улардан 100 нафардан ортиғи ўқитувчи мураббий ҳамда ишлаб чиқариш усталари билан биргаликда учрашувда иштирок этишди.

            Учрашув давомида асосан бугунги кунда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар сиёсати”га оид масалалар борасида сўз юритилиб, талабаларга батафсил тушунчалар берилди.

            Мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда Н.Низомова, И.Садуллаев, М.Алимов ва бошқа талаба ва ўқитувчи мураббийлари томонидан берилган “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури орқали ёки бошқа соҳадаги имтиёзли кредитлар ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг ишга жойлашиши, касаба уюшмалари талабаларга қандай кўмак беради, касаба уюшмаларининг маблағлари нималар учун сарфланади каби ва бошқа саволларга тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси, коллеж директори вазифасини вақтинча бажарувчи И.Каримбердиев,  коллеж бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳ.Шодмонов ҳамда ёшлар иттифоқи етакчиси О.Номозовлар батафсил жавоблар ва кўрсатмалар беришди.

            Учрашув якунида ўзининг намунали ўқиши ва хулқи билан ёшлар масалаларини тарғиб қилишда қўшаётган ҳиссалари учун коллежнинг бир қатор талаба ёшлари тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасининг ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email