Қашқадарё вилоятида “Касаба уюшмалари тўғрисида қонун”и тарғиботи ҳамда 2020 йил ўтказиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари тўғрисида тарғибот ишларини олиб борилмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмаси Уставида касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот–сайловлар ҳар беш йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшмалари органлари беш йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилганлигини ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов компаниясини ўтказиш тўғрисида”ги 16-5 сонли қарори инобатга олиб  тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан жойларда  Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида қонун”и тарғиботи ҳамда 2020 йил ўтказиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш ва мувофиқлаштириб бориш бўйича ишчи гуруҳни тузди.

2020 йил 14.01.даги 17-9 сонли “Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари)ни ўтказиш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг 22 январь куни Қашқадарё вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ва вилоятдаги тармоқ корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва касаба уюшмаси кадрлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда  тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Р.Яъкуббоев мазкур масала бўйича  тарқатма материаллар билан батафсил тушунтириш берди.

Print Friendly, PDF & Email