Ёзги таътил кунлари болажонлар учун мароқли ўтмоқда

Ёзги таътил кунлари ҳам давом этмоқда. Аксарият болажонлар соғломлаштириш оромгоҳлари бағрида дам оладилар. Аслида оромгоҳлар дам олиш масканлари вазифасини ўтасада у ерда ўтказиладиган тадбирлар бола дунёқарашини бойитиш, ижодий қобилиятини шакллантириш, унинг ҳар томонлама маънавий камол топишига ёрдам берувчи асосий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади.

Бунинг учун эса оромгоҳда фаолият  кўрсатаётган барча тарбиячи ва етакчилар ёз давомида ўз маҳоратларини тўла намоён этиб, бола шахсига яқиндан ёндошишлари, ундаги инсонийлик ва ижобий хислатларни шакллантиришга туртки бўладиган қизиқарли ишлар мажмуасини ташкил этмоқдалар.

Сурхондарё вилоят бирлашган  касаба уюшма қўмитаси томонидан болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш  чора-тадбирлар режаси тўлиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қўмита тассаруфидаги “Вахшивор”ёзги оромгоҳида  болажонларнинг мазмунли дам олишлари ва бўш вақтларини мароқли таъминлаш мақсадида қўмита томонидан 250 нафардан зиёд болажонлар  оромгоҳда дам олдирилмоқда. Оромгоҳда 30 дан зиёд тўгараклар мунтазам ишлаб турибди.

Бундан ташқари ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болалар ўз қизиқишларига кўра ихтиёрий қисқа муддатли тўгаракларга  қатнашмоқдалар. Оромгоҳда мусиқа, тасвирий санъат, халқ хунармандчилиги тўгарак машғулотлари ташкил этилган.

Турли миллатга мансуб болалар ўртасида тил ўрганиш  имконияти ҳам мавжуд. Оромгоҳларда қадриятларни ардоқлаш, майсазорларда миллий ўйинлар ўйнаш, спорт билан боғлиқ мусобақалар ташкил этиш йўлга  қўйилган бўлиб, бундан ташқари бой китоб фондига эга кутубхона, сузиш ҳавзаси, маънавият хонаси, спорт майдончалари улар ихтиёрида.

Касаба уюшмалари ҳаётида ёш авлоднинг мазмунли дам олиш билан бирга билим олишлари ва келажакда жамиятда ўз ўрнига эга бўлишлари учун яратилаётган имкониятлар муҳим ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email