Ёз- ўтмоқда соз

Болалик гаштини сураётган беғубор кичкинтойларга қараб ҳавасинг келади. Уларнинг келажакка умид билан  боққанига кўзларини ёниб тургани ёрқин  мисол бўлади. Улар учун яратилаётган шароитларни, дам олиш мавсумида оромгоҳларда яратилган қулайликларни кўриб Ватанимиз равнақига кўз тегмасин дейсиз.

Мавсум давомида тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти ташкилотлари меҳнаткашларининг  100 нафар фарзандлари “Чуст Баркамол авлод” болалар дам олиш оромгохида дам олдирилди. Сўлим масканнинг ҳавоси, болалар учун фаолият олиб бораётган турли хил тўгаракларда, ташкил қилинган турли маданий тадбирлардаги иштирок , фахрий ёрлиқларга сазовар бўлган болажонларнинг қувноқ кулгуларида, юзларидаги очиқ чеҳраларида намоён бўлиб турибди.

— Бизга бундай шароитларни яратиб бераётган Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди дам олувчи уйчилик Маржона Шербоева.

Вилоят қўмитаси 100 нафар болаларни ота-оналарига топшириб, яна ёзги мароқли таътилда дам олишлари учун 50 нафар тармоқ фарзандларини вилоят худудидаги “Камалак” болалар дам олиш оромгохига кузатилди.

Келажагимиз авлодлари бундай имкониятларда улғайса, демак эртанги кунимиз эгалари Ватан равнақига сидқидилдан ҳиссаларини қўшишига умид қиламиз.

Print Friendly, PDF & Email