Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан ички туризмни ривожлантириши бўйича ишлари

dav

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5574-сонли Фармони , Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 16 январдаги  “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғриси” ги 12-06 “с”-сонли қарори ,“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга доир Давлат дастури” ижросини таъминлаш,  “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури” нинг IV – «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” бўлими бўйича режа-тадбирларнинг  бажарилишини таъминлаш , соҳа ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида, 2019 йил март ойида  , “Наврўз” байрами кунларида Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Зомин ва Зарбдор туманлари йўллардан фойдаланиш  унитар  корхоналарида ишловчи   28 нафар ишчи-хизматчилари — касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда  меҳнат фахрийларининг   Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйлаб, 20 нафар ишчи-хизматчилар ва меҳнат фахрийларининг Шаҳрисабз ва Самарқанд  шаҳарлари бўйлаб ва 50 нафар ходимларнинг Самарқанд вилояти “Ҳазрати Довуд” , “Ал-Бухорий” ҳамда Самарқанд шаҳрининг  бетакрор тарихий-маданий  обидалари-зиёратгоҳларига ва мустақиллик йилларида қурилган янги объектлари ва масканларига  замонавий автобусларда саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳатчилар  муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Тошкент , Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Мустақиллик йилларидаги амалга оширилган  улкан  бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчилар дастлаб  пойтахт вилоятидаги “Занги ота” зиёратгоҳини зиёрат   қилишдан бошладилар,  сўнгра Ислом Каримов номидаги  илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига, “Минор” масжиди,  Истиқлол санъат саройи, Бунёдкор спорт мажмуасини, “Анхор-Локомотив”парки, Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбонида ҳам бўлдилар.    Давлатимизнинг биринчи рахбари И.Каримовнинг ташаббуси билан бунёд этилган муҳташам кошона – ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ни ҳам томоша қилдилар. Тошкент шаҳрида қад кўрган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.  Саёҳат давомида улар  пойтахтимизнинг  диққатга сазовор жойларини  томоша қилишар экан,Тошкентнинг истиқлол йилларида  қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди. Бир  кун давом этган саёҳат чоғида нафақат гўзал Тошкентнинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий мерос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олдилар.Сўнгра шаҳардаги дунёга машҳур асору — атиқалар, тарихий обидаларни кўздан кечирдилар.Тошкентда мислсиз  бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари  амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад кўтарганини яқиндан кўрдилар.

Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарларининг Амир Темур қурдирган Оқ сарой, Шамсиддин кулол, Жаҳонгир мақбаралари  ва Мирзо Улуғбек қурдирган Кўк гумбаз комплекси қадамжолари бўйлаб саёҳат қилишди.Сўнгра юртимизнинг энг қутлуғ қадамжоларидан бири — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мангу қўним топган Ҳазрати Хизр масжиди мажмуасида бўлиб  Ислом Каримов мақбарасини, Регистон майдонида , Шоҳи зинда зиёратгоҳи,  Гўри Амир, УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ, “Йўлбарслар хиёбони”, Амир Темур мақбараси, Бибихоним жоме масжидида ҳам бўлишди , Мирзо Улуғбек, Спитаман шоҳ кўчаларидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Саёҳатчилар  Самарқанд вилоятининг “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи , Ҳадис илмининг султони, буюк бобокалонимиз Имом Ал-Бухорий ҳазратлари қадамжосини зиёрат қилишдилар.Ушбу саёҳат саёҳатчиларда  олам-олам таассурот қолдирди ва улар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

2019 йилнинг 3 ойида  Жиззах вилоят АЙҲББ  КУҚ.си бўйича Тошкент , Самарқанд , Шаҳрисабз ва Жиззах вилояти бўйлаб  98  нафар касаба уюшма аъзолари , уларнинг оила аъзолари , меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг саёҳатлари ташкил қилинди , ушбу ишларни молиялаштириш , саёҳатчиларни умумий овқатлантириш ва бошқа харажатлари  учун жами 17374,6 минг сўм , шу жумладан  иш берувчилар томонидан 4000,0 минг сўм , касаба уюшма қўмитаси томонидан 13374,6 минг сўм сарфланди.

 

Print Friendly, PDF & Email