2022 йилнинг 11-12 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тармоқ касаба уюшмасининг худудий Кенгашлар раислари, тармоқ касаба уюшмаси Тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этди.
Навбатдаги Раёсат йиғилишида Иш режасида белгиланган масалалар, яъни Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 9 ойлик фаолияти ҳамда тизимдаги Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятлари худудий Кенгашларининг Устав талаблари асосида олиб борган ишлар тўғрисида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудий кенгашларининг тармоқ ходимлари манфаатларини ҳимоя қилишга доир олиб борилаётган фаолиятлари ҳамда жамоа шартномалари бажарилиши тўғрисида, Тармоқ тизимида нодавлат ташкилотларини касаба уюшмалари хизматига жалб этилиши тўғрисида, Тармоқ касаба уюшмаси бюджетининг 2022 йил 9 ойида бажарилиши тўғрисида Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатлари орасида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Муҳокамалардан сўнг юқорида қайд этилган қарорлар бир овоздан қабул қилинди.
Шундан сўнг Раёсат иштирокчилари Самарқанддаги маданий мерос объектлари ҳамда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: