«11-ноябрь — Касаба уюшмалари куни» бағишлаб тадбирлар ўтмоқда

2023 йил 27-29 октябрь кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимган қишлоғида жойлашган «Shafran tog‘ kurort kompleksi»да «11-ноябрь — Касаба уюшмалари куни»га бағишлаб тармоқдаги 50 нафар касаба уюшма ташкилотлари раислари билан йиғилиш ўтказилди ва тармоқ шаҳар Кенгаши раиси Х.Сайдалиев томонидан барчани байрам муносабати билан Ўбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ Республика Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши номидан қизғин табрикланди. Тадбирда тармоқ хизматидаги ташкилотлар раислари – «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси А.Файзуллаев, «ТошкентБошПлан ЛИТИ»  раиси Л.Тишкина, «Йўлқурилиш» МЧЖ раиси А.Казакбаев ҳамда касаба уюшмаси фахрийси М.Абдумаликовалар сўзга чиқиб ўтказилаётган тадбирдан барчани мамнунлигини билдирдилар ва соҳа ходимларини дилдан табрикладилар ҳамда йиғилиш сўнгида тармоқдаги барча ташкилотларда шундай тадбирлар ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида спортнинг Стол тенниси, Дартс, ва Шашка турлари бўйича Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши хизматидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида Спартакиада ўтказилди. Спартакиада қизиқарли рухда ўтди ва ғолиблар қимматли совғалар билан тақдирландилар. Спорт билан биргаликда мазмунли хордиқ чиқарилганидан барча касаба уюшма раислари мамнун бўлдилар, ҳамда асосий иш жойларига янги куч ва ғайрат билан қайтдилар.

Print Friendly, PDF & Email