«Кексалари эъзозланган юрт қадр топади!»

Юртимизда ўтган хафта  республикамиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” жуда қизғин ўтказилди. Шу жумладан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимида ҳам кенг тарғиб этилиб, нуронийлар кўнгли шод этилди.

Ўтказилган ҳафталик давомида тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотларда ишлаб келаётган пенсионерлар, корхонанинг нафақага чиккан собиқ ходимларига, пенсияга чиқаётган ходимларга моддий рағбатлар, эсталик совғалари топширилди.Бунга жами

Ҳусусан, тармоқ вилоят бирлашган қўмиатси тизимидаги Самарқанд вилоят қурилиш бош бошқармасида меҳнат қилган ва ҳозирги кунда нафақага чиққан 2 нафар нуронийлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга қимматбаҳо ҳамда эсталик совғалари топширилди. Ҳафталик доираси бошқармада 3 нафар пенсиядаги одимларга бир миллион сўмдан моддий рағбат берилди ҳамда “Кексалар ҳафталиги” доирасида бошқармага 4 нафар фахрийлар таклиф этилиб, бир пиёла чой устида суҳбатлар ташкил этилди.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси томонидан “Кексалар ҳафталиги”га ўта қизғин ёндашув билан киришилди, 3-4 отябр кунлари институт спорт залида профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ўртасида шашка ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди ва ўтказилди. Мусобақада жами қурилиш, қурилишни бошқариш, муҳандислик коммуникациялари қурилиши, архитектура факултетлари ҳамда ректорат ходимлари жамоаларидан 92 нафарга яқин профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари иштирок этишди. Самарқанд шаҳрида кексалар оммавий юриши ўтказилиб, унда тармоқ тизимидаги 30 дан  ортиқ  корхоналардан 60 га яқин кексалар иштирок этишгани ҳали ҳам уларнинг соғломлиги, соғлом турмуш тарзи тарафдори эканликларини яна бир бор акс эттирди.

Жомбой туман автойўл корхонасида ҳам “Кексалар ҳафталиги” доираси корхонанинг собиқ ходимларини хотирлаб  “фаҳрийлар  бурчаги”  ташкил этилиб, эсталик фаҳрийлар стенди тайёланди.

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар кесимида барча корҳоналарда юздан ортиқ фаҳрийлар иштирокида “Кексалар хафталиги”  юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилди, 20 нафардан ортиқ нуронийлар хонадонига ташриф буюриб,ҳолидан хабар олинди, Жомбой ҳамда Челак транспорт касб-ҳунар коллежларида 4 нафар пенсия ёшидаги ходимларга модий рағбат берилиб, уларга касаба уюшмалари ҳисобидан зар тўнлар кийдирилди. Бу каби тадбирлар доимий равишда давом эттирилади.

Кексаларини эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, улар ҳолидан ҳабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Зеро кексалари  эъзозланган юрт қадр топади, юксалаверади.

Print Friendly, PDF & Email