Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тизимидаги ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун  12-13 август кунлари Хива ва Ургенч шахрига саёҳат уюштирилди. Саёхатчилар Хива ва Урганч шахрининг  диққатга сазовор жойлари, меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлари, мадрасалар ва мақбараларни, замонавий қурилиш объектларини томоша қилдилар.

Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди. Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган саёҳат учун ташкилот бошқаруви ва  касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email