Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди

2021 йилнинг 8 август кўни  Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси қурилиш сохаси ходимлари куни»ни нишонлаш муносабати билан халқимизнинг маданияти ва маънавиятини юксалтириш, меҳнаткашларнинг хуқиқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва касаба уюшмалари нуфузини оширишга салмоқли хисса қўшаётган халол хизмати билан эл-юрт ўртасида обрў-эътиборга эга, тармоқ касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ энг намунали касаба уюшмаси ходимлари Фахрий Ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, вилоят қурилиш соҳасида худудий назорат инспексиясининг инспектори Истамов Султон Суванович тармок Республика Кенгашининг Фахрий Ёрлиғи ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email