“Қизилқумцемент” АЖда “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди

Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, қолаверса, бу бугун том маънода миллий қадриятга айланди.

“Қизилқумцемент” АЖ маъмурияти, корхона касаба уюшмаси фаоллари ушбу байрамни кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  395 нафар нафақадаги кексалар, 22 нафар I ва II гуруҳ ногиронлари ҳамда  боқувчисини йўқотган оилаларнинг  ҳар бирига 159 минг 600 сўмлик жами 66 млн. 553 минг 200 сўмлик озиқ-овқатлар тўплами уйларига олиб бориб берилиб байрам билан табрикланди.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Жуманиёзов касаба уюшмаси қўмитаси фаоллари билан биргаликда  Иккинчи жаҳон уруши орти меҳнат фахрийси Вера ИвановнаГаленконинг уйига бориб байрам билан табриклаб,159 минг 600 сўмлик  озиқ-овқат тўпламлари  топширишди.

Шу билан биргаликда байрам муносабати билан 45 нафар пенсионерларни Ал-Бухорий ва Самарқанд шаҳрининг қадимий зиёратгоҳларига саёҳат ташкил этилиб, маданий дам олдирилди.

Корхона томонидан Профилакториянинг банкетлар залида 260 нафар нафақадаги кексаларга байрам дастурхони ташкил этилиб, ош берилди.

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан банкетлар зали байрамона безатилиб, байрам дастури ташкил этилиб кексалар кутиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email