Йил сарҳисоби

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти касаба уюшмаси кенгашининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш Давлат муассасасида Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 2024 йил март — апрел ойларида умумий йиғилиши (конференция)си ўтказилиши бўйича тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг  15 апрел куни 2023-2025 – йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши бўйича умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  кенгаши раис ўринбосари Шухрат Мухамедханов,  Республика  кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахаcсиси Дилдора Хошимова ҳамда тармоқ касаба  уюшмаси  вилоят  кенгаши раиси Феруза Эрматовалар иштирок этди.

Йиғилишда ташкилот раҳбари ўринбосари Пўлатжон Турсунов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Норматовларнинг ҳисоботи тингланди. Корхона ходимлари Абдусалом Каримов, Шавкатжон Тожибоев ва Хикматилла Рахматиллаевлар  музокара учун сўзга чиқди ва бир овоздан йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмаси фаолияти қониқарли деб баҳоланди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан Республика Кенгаши Республика  кенгаши раис ўринбосари Шухрат Мухамедханов,  Республика  кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахаcсиси Дилдора Хошимовалар касаба уюшмаси аъзолик афзалликлари, меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар беришди.

Print Friendly, PDF & Email