Меҳнат жамоаларида жамоа шартномаларининг йил якунлари бўйича муҳокамалар қизғин давом этмоқда.

Маълумки 12-Қурилиш трести АЖ хозирги кунда пойтахтимиздаги йирик қурилиш ташкилотларидан биридир. Ушбу ташкилотда бугунги кунда 3000 га нафарга яқин ишчи-хизматчилар жавлон уриб меҳнат қилмоқдалар. Улар томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари Республикамизнинг чиройига чирой қўшиб кўркам тус олишига улкан ҳисса қўшмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мана шундай қийин вазиятда ҳам иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларидан бўлган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари асло тўхтаб қолмади.

Охирги 5 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар шу даражада шиддат билан юз бермоқда, қисқа фурсат ичида шаҳар ва қишлоқларда кўркам бинолар, ижтимоий соҳа объектлари, саноат корхоналари қад ростламоқда.

29 март куни 12-Қурилиш трести АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан 2023-2025 йиллар  учун  тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда  бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди. Конференцияда меҳнат жамоасининг  60  нафар вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда 12-Қурилиш трести АЖ бошқаруви биринчи муовини Неъматов Бахтиёр Шухратович ва касаба уюшма қўмитаси раиси Нормаматов Ойбек Каримович, иш берувчи ва касаба уюшмасининг жамоа шартномаларига асосан бажарилган ишлари, корхона ходимлари учун яратилаган қулайликлар, кўшимча имтиёзлар, шарт-шароитлар, ижтимоий иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини таъминланганлиги, ходимларни турли сихатгохларда имтиёзли ва бепул дам олганлиги, хавфсиз, кулай мехнат шароитини яратилганлиги, спорт соғломлаштириш хамда маданий маърифий тадбирларини уюштириш борасидаги кўплаб ишлар амалга оширилганлиги юзасидан хисоботлари хамда жамоа шартномасини назорат қилиб борувчи Комиссиясининг Далолатномалари тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Хуснитдин Камалович Сайдалиев, Ўзбекистан касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар бўлими мутахассиси Махамадалиев Равшанхон Матлабович иштирок этдилар ва тармоқ касаба уюшмалари шаҳар Кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшма қўмиталари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Конференция кўтаринки рухда музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича хамкорликда олиб борилган фаолият коникарли деб бахоланиб 2024 йилда амалга ошириладиган мухим чора – тадбирлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email