«Бекободцемент» акциядорлик жамияти корхонасида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” байрами кенг нишонланди.


2023 йилнинг 11 август куни тармоқ касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги «Бекободцемент» акциядорлик жамияти корхонасида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш сохаси ходимлари куни” байрами кенг нишонланди. Тадбирда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Султонов Баходир Фозилович хамда тармоқ касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши раис Жахонгир Алиқуловлар иштирок этиб, корхонада тармоқ ходимларини ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини химоя қилишда кўп йиллик самарали мехнатлари, корхона равнақи учун қўшаётган хиссалари учун бир гурух ишчи-хизматчиларни фахрий ёрлиқлар хамда эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирладилар.

Print Friendly, PDF & Email