«Яшил макон»  умуммиллий лойиҳаси

Республика бўйлаб жорий йилнинг 25 октябридан бошлаб «Яшил макон»  умуммиллий лойиҳасининг кузги босқичи уюш қоқлик ва кўтаринки рухда давом этмоқда.

 Хусусан, Чуст тумани ва Мингбулоқ туманларида  Туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги булимлари томонидан “Қурувчилар боғи” ташкил этилди.

Бугун «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Чуст ва Мингбулоқ туманлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ташаббуси билан бўлим ходимлар ва кўп қаватли уй-жойлар бошқарув сервис компаниялари иштирокида оммавий кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Ушбу лойиҳада 70 туп сафура, 45 туп каталпа ва 30 туп ясин манзари кўчатлари экилди.

Print Friendly, PDF & Email