“Ёш касаба уюшмаси фаоли: талаблар ва таклифлар” мавзусида семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 2-5 декабрь кунлари Қирғизистон Республикасида Бутунжаҳон  қурувчилар ва ёғочсозлар касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Қирғизистон қурилиш ва қурилиш материаллари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида “Ёш касаба уюшмаси фаоли: талаблар ва таклифлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон,  Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон  ҳамда Молдова Республикаларидан вакиллар иштирок этиб, касаба уюшмалари ривожланишига кўмаклашиш, ишчи-ходимлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ўртоқлашишди, шунингдек, соҳа вакиллари тажриба алмашишди.

Print Friendly, PDF & Email