Болалар — мамлакатимизнинг умид ниҳолларидир

Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, хар томонлама етук ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга хисса қўшиш мақсадида, “1 июнь — Халкаро болаларни химоя килиш” куни  муносабати билан  “Хар бир болага мехр, эътибор!” шиори  “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасида, тармок тизимидаги ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган  оилалар   фарзандлари мавжуд булган  ташкилотлардан жумладан,  Термиз  дарё порти,  Термиз   Архитектура, Қурилиш бош бошқармалари, Саноат,Транспорт коллежлари, Термиз  Чинни заводи, Ёшлар марказлари, кўприк   ҳамда  бир қатор  қурилиш  ташкилотларининг   500  нафардан  зиёд  касаба  уюшма   аъзоларининг  оила фарзандлари  Сурхондарё  вилоят  Қўғирчоқ  театрида  бўлишиб, театр жамоасининг “Қувноқ  томоша” номли  театрлаштирилган концерти   ижросидаги   куй-қўшиқлар  ҳамда  саҳна  чиқишлари  кичкинтойларга  бир  олам  қувонч  бағишлади.

Акция доирасида болалар учун ҳайванот  ва  истироҳат  боғларига  бепул саёҳатлар уюштирилди.

Тадбир  якунида  болажонларга  тармоқ  касаба  уюшма   қўмитаси   ҳамда  бошланғич  касаба уюшма ташкилотлари  томонидан  болажонларга  салқин  ичимликлар  ва  музқаймоқлар  тарқатилиб,  байрам  совғалари  улашилди.

 

Print Friendly, PDF & Email