Касаба уюшма қўмиталари раислари, техника хавфсизлиги мухандислари, ходимлар бўлими бошлиқлари, меҳнат муҳофазаси вакиллари ва фаолларининг ўқув-семинари

Батафсил.  2024 йил 25-январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят касаба уюшма Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарга “Автойўл” тизимидаги шаҳар, туман йўллардан фойдаланиш корхоналарининг касаба уюшма қўмита раислари, ходимлар бўлими бошлиқлари ва техника хавфсизлиги бўлими мутахассислари ва сайланган мехнат мухофазаси вакиллари таклиф этилди.

  Ўқув семинарини Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят касаба уюшма Кенгаши раиси Н.Кузибаева кириш сўзи билан очди.

 Семинар Дастуридан асосий ўрин олган масалаларидан бири  2023 йил учун тузилган жамоа шартномаларини муҳокама йиғилишлари ҳамда тармоқда 2024-2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаларини тайёрлаш шартлари ва афзалликлари ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши  аппаратининг Мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоев маъруза қилди.

Корхоналарда меҳнат мухофазаси бўйича талабларни бажарилиши устидан маъмурий жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоа шартномаларида мехнат мухофазаси бўйича Битимни бажарилиши, мехнат мухофазаси вакили хақида, хамда Мехнат мухофазаси қонуни тўғрисида, иш ўринларини мехнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жарохатланиш хавфсизлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби, мехнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил этиш, Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зараланиши тўғрисида вилоят Кенгаши мехнат техник инспектори М.Азимходжаев ва мехнат мухофаза қилиш бўйича етакчи мутахссис Д.Қаюмовлар томонидан тушунчалар берилди.

           Ўқув семинари давомида иштирокчилар томонидан амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан берилган саволларга соха мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари талаблари асосида жавоб берди. Семинар якунида тармок касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 2024 йил учун истиқболли режалари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email