“Саломатлик-2021” спартакиадаси ўтказилди

Жорий йилнинг 7 октябрида “Минор” спорт мажмуасида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳудудий кенгаши томонидан  2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Саломатлик-2021” спартакиадаси ташкил этилди. Ушбу спорт тадбирида ҳудудий кенгаши тасарруфидаги Тошкент шаҳрида жойлашган 14 та ташкилот ва муассасаларнинг 100 нафар ишчи-хизматчилари иштирок этди.

Мусобақада иштирокчилар спортнинг шахмат ва шашка, стол тенниси, “Алпомиш” ва “Барчиной” спорт турлари бўйича ўзаро куч синашишди. Ҳар бир жамоа бу спорт мусобақасига жиддий тайёргарлик кўрганлиги, ғалабани қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилаётганлиги бутун тадбир давомида сезилиб турди. Бир бирдан кучли жамоалар ва спортсеварлар орасида кечган тенгсиз ва муросасиз беллашувлар мусобақа сўнггигача давом этди.  

Мусобақа якунларига кўра Тошкент Архитектура Қурилиш институти ходимлари спортнинг шахмат (эркаклар ва аёллар орасида), ва Алпомиш ва Барчиной турининг (аёллар орасида) 20 дан 40 ёшгача бўлган мусобақаларда 1 ўринларни, Тошкент Бош План ЛИТИ ташкилоти ходимлари спортнинг шашка (аёллар орасида), Стол тенниси турининг, Алпомиш ва Барчиной турининг (эркаклар орасида) 40 ёшдан катталар орасида бўлган мусобақаларда 1 ўринларни, “Себзор” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари эркаклар орасида шашкадан 1 ўринни эгаллашди.

Транспорт университети “Технологик машиналар муҳандислиги” кафедраси катта ўқитувчиси Камоллидин Рустамов эркаклар орасида ўтказилган шахмат мусобақасида III-ўрин, “Табиий фанлар” кафедраси ассистенти Дилафруз Маҳмудова хотин-қизлар орасида ўтказилган шахмат мусобақасида II-ўрин, “Корпоратив бошқарув” кафедраси ассистенти Гулноза Расулова хотин-қизлар  орасида ўтказилган стол тенниси мусобақасида I-ўрин, “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси лаборанти Зайнап Сабирова хотин-қизлар орасида ўтказилган “Барчиной” спорт мусобақасида ёш категорияси бўйича I-ўрин, “Транспорт иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси Шаҳноза Холбутаева хотин-қизлар орасида ўтказилган “Барчиной” спорт мусобақасида ёш категорияси бўйича III-ўрин, “Ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Рашид Баратов  эркаклар орасида ўтказилган “Алпомиш” спорт мусобақасида ёш категорияси бўйича II-ўринларни эгаллашди.

Умумкоманда бўйича энг кўп совринли ўринларни эгаллаганлиги учун Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳудудий кенгаши мусобақа кўчма кубоги Тошкент давлат транспорт университети жамоасига насиб қилди. 

Print Friendly, PDF & Email