Халқаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмасининг йиғилишида тармоқ касаба уюшмаси ходимлари иштирок этишди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан Халқаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмаси ўзаро ҳамкорлик алоқалари амалга оширилиб келинмоқда.

Халқаро транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари бирлашмасининг навбатдаги йиғилиши Беларусь Республикаси Минск шаҳрида бўлиб ўтди.  

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон  транспорт,  йўл  ва  капитал  қурилиш,  қурилиш  индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Мухамедханов Шухрат Санжарович,  тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилояти худудий Кенгаши раиси — Қодиров Зохиджон Халимжон ўғли , тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилояти худудий Кенгаши раиси — Рўзметов Камолиддин Давлетович таркибидаги делегация 2023 йилнинг 22 майдан  25 майга қадар 4 кун муддатга Минск шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этишди.   

Print Friendly, PDF & Email