«Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови»нинг Республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгашидан Республика кенгашининг «Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш  бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танлови»нинг Республика босқичида  «Хоразм иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси 1-ўринни, Бухоро вилояти Пешку туман йўллардан мунтазам фойдаланиш  унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси 2-ўринни, Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси 3-ўринни эгаллади. Ғолибга Республика Кенгашининг дипломи ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email