“Соғлом оила” шиори остида ўтказилган Республика оилавий спорт мусобақасининг туман босқичлари уюшқоқлик билан ўтказилди

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканини тарғиб этиш, уларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 6 январдаги “Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 1-14“с” сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида барча тармоқ касаба уюшмалари шунингдек, Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақасининг туман босқичлари ўтказилди.

         Мусобақа ташкилий қўмита томонидан ва тармоқ касаба уюшмалари ташкилотчилигида Низом талаблари асосида юқори савияда, байрамона руҳда ўтказилди ва малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди.

Мусобақа натижаларига кўра тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Қамаши тумани Ёртепа қурилиш касб-ҳунар коллежидан Ф.Рўзиевлар оилавий жамоаси ғолиб деб топилиб, мусобақанинг вилоят босқида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар ва совриндорлар тармоқ касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар…

Print Friendly, PDF & Email