Касаба уюшмалари – муносиб меҳнат тарафдори!

18 май куни Тошкент автомобиль йуллари техникумида халқаро меҳнат ташкилотининг вакиллари ҳамда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари иштирокида битирувчи курс талабалари билан «Норасмий меҳнатдан – расмий меҳнатга» шиори остида семинар ўтказилди.

Семинарда битирувчи ўқувчиларга норасмий ишлашнинг салбий томонлари ва расмий меҳнат афзалликлари тушунтирилиб, касаба уюшмаларининг меҳнат жамоаларида амалга ошираётган ишлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ўқувчилар ўзларига қизиқтирган саволлари бўйича маълумот олиш мақсадида савол ва музокаралар олиб бордилар. Сухбат қизиқарли ўтиб барча талабалар учрашувдан мамнун бўлдилар.

Тармоқ тизимидаги ўқув муассасаларнинг битирувчи курс талабалари билан бу каби учрашувлар ўтказилиши давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email