Спорт-саломатлик ва муносиб меҳнат гаровидир

Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган инсон доимий равишда ўзини тетик ва соғлом ҳис этади. Айниқса, спорт билан шуғулланган киши меҳнат жараёнида бошқаларга нисбатан ўзини тетик ва бардам ҳис этиб, жисмоний ва ақлий меҳнатда ажралиб туриши бежиз эмас.

Шу сабабли, Ўзбекистон Транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор қаратилиб, меҳнат жамоаларида ходимларнинг руҳан тетиклигини ошириш билан меҳнат унумдорлигини кўтариш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Яқинда тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси, институт маънавият ва маърифат бўлими, талаба спорт уюшмаси томонидан профессор-ўқитувчилар ҳамда институт ходимлари ўртасида “Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб спортнинг шахмат, стол тенниси, волейбол, мини футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Икки ҳафта давом этган спорт мусобақаларида институтнинг 300 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар иштирок этишиб, муросасиз ўтган баҳсларда институт ректорати, ижтимоий-гуманитар фанлар кафедралари, мухандислик коммуникациялари қурилиши, архитектура ва қурилишни бошқариш факультетлари спортчилари фаол иштирок этишиб, спортнинг барча турлари бўйича совринли ўринларни эгаллашган бўлса, хотин-қизлар ўртасидаги стол тенниси мусобақаларда архитектура факультетидан М.Рахмонова 1-ўринни, ректорат ходими М.Юзбоева 2-ўринларни эгаллашди.

— Спорт билан шуғулланишни мазкур институтда талабалик даврларимдаёқ бошлаб, қарийиб 50 йилга яқин давр давомида турли спорт мусобақаларида мунтазам иштирок этиб келаман, шу сабабли бўлса керак ишда ҳам, уйда ҳам доимо рўҳим тетик- дейди қўл тўпи бўйича Ўзбекистон олий лигаси мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келган институтнинг эркаклар жамоаси мураббийси, техника фанлари номзоди, Асослар ва пойдеворлар кафедраси доценти, 70 ёшдан ошган фахрий ўқитувчи Ф.Икромов.

Шунингдек, институтда ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитаси, маънавият ва маърифат бўлими, талаба спорт уюшмаси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Геодезия, картография ва кадастр” йўналиши талабалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақалар якунида ғолиблар, энг яхши иштирок этган спортчилар институт касаба уюшмаси ҳамда маъмурият томонидан муносиб тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email